Фойдаланувчиларга

Агар сизнинг корхонанингизда (кафе, бар, ресторан, караоке, савдо уйи, гўзаллик салони, фитнесс маркази ва б.) техник воситалар (мусиқий тизим, телевизор ёки бошқа бирор қурилма) ёрдамида жонли ижрода мусиқа асарлари янграса, сиз фойда оласизми, йўқми – Сиз фойдаланувчисиз!

Эфирга узатувчи (телеканал, радиостанция) ёки кабель орқали намойиш қилувчи (кабель оператори) ташкилот ҳам Фойдаланувчи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, муаллиф, ижрочи ва фонограммани ишлаб чикарувчи ўз асарининг ҳар бир ижро этилган тури учун ҳақ (муаллифлик ҳақи) олиш ҳуқуқига эга.

Муаллифлик ҳақини тўплаш ишлари билан жамоавий асосда мулкий ҳуқуқларни бошқарувчи ташкилот шуғулланади.

«Ўзбекистон муаллифлик ва турдош ҳуқуқ эгалари» (УАСО) жамоат бирлашмаси – жамоавий асосда шундай ҳуқуқ эгалари тоифасининг мулкий ҳуқуқларни бошқарувчи ва шундай ҳақни тўплаш бўйича ваколатларга эга ташкилот ҳисобланади.

Сиз мусиқадан ҳуқуқий асосда фойдаланиш мақсадида лицензия келишувини тузиш ва мусиқа асарларидан фойдаланганлик учун пул тўлашингиз учун бизнинг ташкилотимизга мурожаат қилишингиз зарур!