Турдош ҳуқулар эгаларига

Ижро фаолияти (ижролар) натижалари, фонограммаларга бўлган интеллектуал ҳуқуқлар муаллифлик ҳуқуқлари билан турдош ҳисобланади (турдош ҳуқуқлар).

Турдош ҳуқуқларнинг эгалик қилувчилари Ижрочи ва фонограммани ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

  • Ижрочи – актер, қўшиқчи, мусиқачи, раққос ёки бошқа жисмоний шахс бўлиб, роль ижро этади, қўшиқ куйлайди, ўқийди, ифодали ўқийди, рақсга тушади, мусиқа созида ижро этади ёки бошқа талқинда адабиёт ва санъат асарларини (шу жумладан, халқ ижодиёти асарларини) ижро этади, шунингдек, спектаклнинг режиссер-постановкачиси ва дирижер.
  • Фонограммаларни ишлаб чиқарувчи – ижронинг илк овоз ёзуви ёки бошқа овозлар учун ташаббус ва масъулиятни ўз бўйнига олган юридик ёки жисмоний шахс.

Ижрочининг ҳуқуқлари

Ижрочига қуйидаги ҳуқуқлар тегишли:

  • ном ҳуқуқи;
  • ижрочининг ҳурмат ва обрўсига путур етказувчи ҳар қандай нотўғри талқин қилиш ва тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқи;
  • исталган шаклдаги ижролардан фойдаланишга мутлақ ҳуқуқлар, жумладан ижродан фойдаланишда ҳар бир тур учун мукофот олиш ҳуқуқи.

Ижродан фойдаланиш учун ижрочининг мутлақ ҳуқуқлари қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш ёки рухсат беришни билдиради:

  • ижро ёзувини ижро этиш (ижро этиш ҳуқуқи);
  • сотиш ёки мулкий ҳуқуқни бошқага бериш йўли билан ижро ёзувининг асл нусхаси ёки нусхаларини тарқатиш (тарқатиш ҳуқуқи);
  • ижро ёзувини оммага етказиш (оммага етказиш ҳуқуқи);
  • асарнинг асл нусхаси ёки нусхаси прокатга топшириш, ҳатто ижрочининг розилиги билан тарқатилгандан сўнг ҳам ва асл нусха ва нусхаларга эгалик ҳуқуқидан қатъий назар (прокатга топшириш ҳуқуқи);
  • илгари ёзилмаган ижроларни ёзиб олиш (ёзиб олиш ҳуқуқи);
  • ижрони эфирга узатиш ва кабель орқали хабар қилиш, агар узатиш учун фойдаланилаётган ижро илгари эфирга узатилмаган ёки ёзувдан фойдаланган ҳолда амалга оширилмаган бўлса (ёзилмаган ижрони эфирга узатиш ва кабель орқали хабар қилиш ҳуқуқи);
  • ижро ёзувини эфирга узатиш ва кабель орқали хабар қилиш, агар ёзув тижорат мақсадларида тайёрланмаган бўлса (ижро ёзувини эфирга узатиш ва кабель орқали хабар қилиш ҳуқуқи);

Ижро ёзувини ижро этиш ҳуқуқи учун ижрочининг мутлақ ҳуқуқи қуйидаги ҳолатларда амал қилмайди:

  • ижронинг илк ёзуви ижрочининг розилиги билан амалга оширилган бўлса;
  • ижрони ёзиб олишда ижрочининг розилиги билан ижро ёзувини ижро этиш мақсадларида ҳам амалга оширилади;
  • мазкур Қонуннинг 53-банди қоидаларига мувофиқ, ижро ёзувини ижро этиш фақат мазкур мақсадлар учун амалга оширилади.

Эълон қилинган ижро ёзувларини сотиш ёки мулкий ҳуқуқларни бошқага бериш йўли билан фуқаролар орасида муомалага киритилган ҳолатларда, тайёрловчининг розилигисиз ва унга мукофот пули тўламасдан келгусида уларнинг тарқатилишига йўл қўйилади.

Хизмат вазифаларини бажариш ёки иш берувчининг хизмат топшириғига биноан амалга оширилаётган ижроларга нисбатан мазкур Қонуннинг 34-бандига мувофиқ қоидалар қўлланилади

Ижрочилар ўз ҳуқуқларини ижро этилаётган асарларнинг муаллифларнинг ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда амалга ошириши лозим.

Ижро ёзувидан фойдаланишда даромад олиш ёки олмаслик мақсадидан қатъий назар фойдаланилган ҳисобланади.

Ижрочининг ҳуқуларини жамоавий бошқариш ҳуқуларини бериш шартномасини юклаб олиш

 

Фонограмма ишлаб чиқарувчиларининг ҳуқуқлари

Мазкур Қонунга мувофиқ фонограммаларни ишлаб чиқарувчига мазкур фонограммадан фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуқлар тегишли.

Фонограммалардан фойдаланиш учун фонграммаларни ишлаб чиқариш бўйича мутлақ ҳуқуқлар қуйидаги ҳуқуқни амалга ошириш ёки рухсат беришни англатади:

  • фонограммани ижро этиш (фонограммани ижро этиш ҳуқуқи);
  • сотиш ёки мулкий ҳуқуқни бошқага бериш йўли билан фонограмманинг асл нусхаси ёки нусхаларини тарқатиш (тарқатиш ҳуқуқи);
  • фонограммани оммага етказиш (оммага етказиш ҳуқуқи);
  • фоногамманинг асл нусхаси ёки нусхаси прокатга топшириш, ҳатто ижрочининг розилиги билан тарқатилгандан сўнг ҳам асл нусха ёки нусхаларга эгалик ҳуқуқидан қатъий назар (прокатга топшириш ҳуқуқи);
  • фонограмманинг асл нусхаси ёки нусхаларни, шу жумладан мутлақ ҳуқуқлар эгасининг розилиги билан тайёрланган нусхаларни импорт қилиш (импорт қилиш ҳуқуқи);
  • фонограммани эфирга узатиш ва кабель орқали хабар қилиш (эфирга узатиш ва кабель орқали хабар қилиш ҳуқуқи);
  • фонограммани қайтадан ишлов бериш ёки бошқа усул билан ыайтадан ишлаб чиқиш (қайта ишлаш ҳуқуқи).

Фонограммаларни тайёрловчи фонограммадан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун мукофот пулини олиш ҳуқуқига эга.

Эълон қилинган фонограммаларнинг нусхалари сотиш ёки мулкий ҳуқуқларни бошқага бериш йўли билан фуқаролар орасида муомалага киритилган ҳолатларда, фонограммаларни тайёрловчининг розилигисиз ва унга мукофот пули тўламасдан келгусида уларнинг тарқатилишига йўл қўйилади.

Мазкур банднинг иккинчи қисмида кўзда тутилган фонограммани тайёрловчининг мутлақ ҳуқуқлари шартнома асосида бошқа шахсларга берилиши мумкин. Шундай шартномага мазкур Қонуннинг 38, 39 ва 42-бандлари қоидалари амал қилади.

Фонограмма тайёрловчилар ўз ҳуқуқларини фойдаланилаётган ижро ва асар ижочиларининг ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда амалга оширишлари лозим.

Фонограммадан фойдаланишда даромад олиш ёки олмаслик мақсадидан қатъий назар фонограмма фойдаланилган ҳисобланади.

Фонограмма ишлаб чиқарувчининг ҳуқуларини жамоавий бошқариш ҳуқуларини бериш шартномасини юклаб олиш