Муаллифлик ҳуқуқ эгаларига

Муаллиф деб ўзининг интеллектуал меҳнати билан объектив моддий шаклга эга мазкур фаолият натижасида яратилган жисмоний шахс тан олинади.

Интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқи унинг яратилган давридан бошлаб вужудга келади ва бирор жойда мажбурий қўшимча рўйхатдан ўтишни талаб қилмайди.

Муаллифлик ҳуқуқи бирорта қуйидаги объектив шаклдаги эълон қилинган ва эълон қилинмаган асарларга таалуқлидир:

  • ёзма (қўлёзма, машина ёзуви, нота ёзуви ва бошқалар);
  • оғзаки (оммавий чиқиш, оммавий ижро ва бошқалар);
  • овоз ва видео ёзувлар (механик, магнит, рақамли, оптик ва бошқалар);
  • ҳажмли-фазовий (ҳайкалтарошлик, модель, макет, қурилма ва бошқалар)
  • ва бошқа шаклларда

Муаллифлик ҳуқуқи ғоялар, принциплар, услублар, жараёнлар, тизимлар, усуллар ёки концепциялар кабиларга эмас, балки ифода шаклига таалуқлидир.

Муаллифлик ҳуқуқларни жамоавий бошқариш бўйича ваколатларни бериш тўғрисидаги шартномани юклаб олиш.

 

Муаллифлик ҳуқуқи объектлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, ўқув, публицистик ва бошқа);
  • драматик ва саҳна асарлари;
  • матнли ва матнсиз мусиқий асарлар;
  • мусиқали драматик асарлар;
  • хореографик асарлар ва пантомимлар;
  • аудиовизуал асарлар;
  • ранг-тасвир, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн ва тасвирий санъатнинг бошқа асарлари;
  • декоратив-амалий санъат ва сценография санъати асарлари;
  • архитектура, шаҳарсозлик ва боғ-парк санъати асарлари, фотография асарлари ва фотографияга ўхшаш усуллар кўмагида олинадиган асарлар;
  • географик, геологик ва бошқа карталар, режалар, эскизлар ҳамда география, топография ва бошқа фанларга оид асарлар;
  • ЭҲМ учун барча турдаги дастурлар, шу жумладан исталган дастурлаш тилида ифодаланидиган ҳамда исталган, шу жумладан, асл матн ва объект коди шаклидаги амалий дастурлар ва операцион тизимлар;
  • мазкур Қонуннинг 5-бандидаги ўрнатилган талабларга жавоб берадиган бошқа асарлар.

Муаллифнинг номулкий ҳуқуқлари

Асар муаллифига қуйидаги шахсий номулкий ҳуқуқлар тегишли:

  • асар муаллифи сифатида тан олиниши (муаллифлик ҳуқуқи);
  • муаллифнинг қўшимча номи, тахаллуси остида ёки исмини кўрсатмасдан, яъни аноним (муаллифлик исми ҳуқуқи) тарзда асарларда ишлатиш ҳуқуқи ёки фойдаланишга рухсат бериш;
  • асарларни эълон қилиш ёки исталган шаклда эълон қилишга рухсат бериш (эълон қилиш ҳуқуқи), шу жумладан, қайтариб олиш ҳуқуқи;
  • Муаллиф тегишли қарор оқибатида асардан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахсларга етказилган зарарни, шу жумладан бой берилган манфаатни қоплаган ҳолда илгари асарни эълон қилиш тўғрисидаги қабул қилган қароридан воз кечиш (қайтариб олиш ҳуқуқи) ҳуқуқига эга.

Агар асар эълон қилинган бўлса, муаллиф асарни қайтариб олиш ҳақида оммавий хабардор этиши лозим. Бундай ҳолатда муаллиф ўз ҳисобидан илгари тайёрланган асарнинг нусхаларини муомаладан чиқариб олиши мумкин.

Мазкур қоидалар хизмат асарларига қўлланилади, агар муаллиф билан тузилган шартномада кўзда тутилмаган бўлса.

Асарни чоп этиш, оммавий ижро этиш ва ундан фойдаланишда ҳар қандай асарнинг ўзига, номига ва муаллифнинг номини ифодалашда ўзгартиришлар фақат муаллифнинг розилиги билан амалга оширилади.

Муаллифнинг мулкий ҳуқуқларидан қатьий назар барча шахсий номулкий ҳуқуқлар унга тегишли бўлиб, асардан фойдаланиш учун алоҳида ҳуқуқларни бериш ҳолатида ҳам муаллифда сақланиб қолади.

Муаллифнинг мулкий ҳуқуқларидан қатьий назар барча шахсий номулкий ҳуқуқлар унга тегишли бўлиб, асардан фойдаланиш учун алоҳида ҳуқуқларни бериш ҳолатида ҳам муаллифда сақланиб қолади.

Муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари

Муаллиф исталган шаклда ва усулда асарлардан фойдаланишда мутлақ ҳуқуққа эга.

Юридик ва жисмоний шахслар, мазкур Қонунда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан фақат шартнома асосида асардан фойдаланиши мумкин, шу жумладан мулкий ҳуқуқларни жамоавий бошқарувчи ташкилотлар билан шартнома асосида ёки улар бўлмаган ҳолатларда – уларнинг функциялари ва мажбуриятларини бажарувчи ташкилотлар билан шартнома асосида.

Муаллифнинг асралардан фойдаланиш бўйича мутлақ ҳуқуқлари қуйидаги ҳуқуқларни амалга ошириш ва ҳаракатларга рухсат беришни англатади:

  • асарни эшиттириш (эшиттириш ҳуқуқи);
  • сотиш ёки мулк ҳуқуқини бошқага бериш орқали асарнинг асл нусхаси ёки нусхасини тарқатиш (тарқатиш ҳуқуқи);
  • асарни омма эътиборига етказиш (омма эътиборига етказиш ҳуқуқи);
  • асарнинг асл нусхаси ёки нусхаси прокатга топшириш (прокатга топшириш ҳуқуқи);
  • тарқатиш мақсадида асарнинг асл нусхасини, шу жумладан мутлақ муаллифлик ҳуқуқи эгасининг рухсати билан тайёрланган нусхаларни импорт қилиш (импорт ҳуқуқи);
  • асарни симли (кабель) ёки шунга ўхшаш воситалар ёрдамида узатиш йўли билан омма эътибори учун ҳавола қилиш (ҳавола қилиш ҳуқуқи/кабель орқали);
  • асарга қайтадан ишлов бериш, аранжировка қилиш ёки бошқа йўл билан асарни қайтадан ишлаш (қайта ишлаш ҳуқуқи);
  • асарни оммага намойиш қилиш (оммавий намойиш қилиш ҳуқуқи);
  • асарни оммавий ижро этиш (оммавий ижро этиш ҳуқуқи);
  • асарни симсиз воситалар ёрдамида оммага маълумотларни узатиш йўли билан эълон қилиш (эфирга узатиш ҳуқуқи);
  • асарларни таржима қилиш (таржима ҳуқуқи);
  • асар дастлаб эълон қилган ташкилотдан ташқари бошқа ташкилот томонидан эълон қилинган ҳолатларда омма эътиборига қайтадан эълон қилиш (омма эътиборига қайтадан эълон қилиш ҳуқуқи);

Муаллиф ўзининг асарларидан фойдаланишда ҳар бир тур учун мукофот олиш ҳуқуқига эга (мукофот олиш ҳуқуқи).

Муаллифлик ҳуқуқларни жамоавий бошқариш бўйича ваколатларни бериш тўғрисидаги шартномани юклаб олиш.