«Yoshlar» мусиқий гуруҳи УАСО аъзосига айланди

Ўзбек эстрадасининг таниқли "Yoshlar" мусиқий гуруҳи "Ўзбекистон муаллифлик ва турдош ҳуқуқ эгалари" (УАСО) жамоат бирлашмаси билан шартнома имзолади ва бирлашма аъзосига айланди. Гуруҳ асосчилари шартнома асосида УАСОга ҳуқуқларни жамоавий бошқариш ваколатларини топширди. Келишув Ўзбекистон ҳудуди ва унинг ташқарисида ўз асарлари учун ҳақ олишлари борасида ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини татбиқ этиш мақсадида тузилди.