2019 йил 3-4 октябр кунлари Олмота шаҳрида Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муаммолари бўйича III халқаро конференция бўлиб ўтди

2019 йил 3-4 октябр кунлари Олмота шаҳрида Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муаммолари бўйича III халқаро конференция бўлиб ўтди.

«Мутлақ муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар: назарий ва суд амалиётидаги ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари» мавзусидаги анжуманни «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича «Аманат» нотижорат ташкилоти» ҳамда «Братусь, Сагадиев, Демеубаев ва ҳамкорлар» юридик фирмаси ташкил этди.

Конференция ишида Олмота адлия департаменти раҳбари Кокобаева Г.А., Урал давлат юридик университети фуқаролик ҳуқуқи кафедраси мудири, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш ва кодлаш бўйича Кенгаш аъзоси, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган юрист (Екатеринбург, Россия), профессор, ю.ф.д. Гонгало Б.М., Урал давлат юридик университети меҳнат ҳуқуқи кафедраси мудири, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган юрист (Екатеринбург, Россия), ю.ф.д., профессор Головина С.Ю., Урал давлат юридик университети фуқаролик ҳуқуқи кафедраси доценти, «Шахсий ҳуқуқ - Частное право» (Екатеринбург, Россия) адвокатлик идораси ҳамкори, ю.ф.н. Брюхов Р.Б., Қозоғистон Республикаси Олий Суд кенгаши аъзоси, ю.ф.д., профессор Каудиров Т.Е. (Нур-Султон, Қозоғистон), Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасида давлат бошқаруви тизими асосчиси Сахипова Н.Н. (Нур-Султон, Қозоғистон), Молдова, Ўзбекистон, Қирғизистон, Арманистон ва Ҳиндистоннинг жамоавий бошқариш бўйича ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги кенг қамровли саволлар, жумладан, Қозоғистонда интеллектуал ҳуқуқлар бўйича судни ташкил этиш заруратига доир масалалар юзасидан фикр алмашилди. Бундан ташқари, жамоавий бошқарув тизимини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳ қилиш, мутлақ муаллифлик ва турдош ҳуқуқларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Fikr bildirish